Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Nexia устунга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати
Тошкент шаҳри Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 русумли автомобиль йўл четидаги бетон устунга урилди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 31 январь куни ярим тунда юз берган. Шу куни соат 02.20 ларда Мухбир кўчасида ҳайдовчи - 1998 й.т, У.Ф. Nexia-3 русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, йўл четидаги бетон устунга урилган.
Натижада автоулов ҳайдовчиси У.Ф. олинган тан жароҳатлари натижасида шифохонага олиб борилганида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
12:59 / 19.02.2026
Олмазор туманидаги собиқ “Мушки Анбар” кафесида ёнғин содир бўлди
10:18 / 13.02.2026
Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди
18:23 / 12.02.2026
Хизмат уйида нарколаборатория ташкил қилган профилактика инспектори 12 йилга қамалди
10:44 / 10.02.2026