Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши ҳақида огоҳлантирди
Жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.
4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача, 5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:47 / 26.01.2026
Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
11:15 / 26.01.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
11:56 / 23.01.2026
Ҳафта охирида ҳаво бироз илиши кутилмоқда
10:49 / 23.01.2026