Ўзбекистон | 09:01 / 02.02.2022
5196
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги тизими жорий қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт олий таълим муассасалари фаолиятини трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги тизими жорий қилинади.

Бунда:

  • шифокорларнинг янги узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш учун ҳуқуқий ва меъёрий базани яратиш,
  • давлат ва хусусий CPD ташкилотлари (CPD провайдерлари) учун CPD тизимида тенг иштирокини таъминлаш ва CPD ўқув дастурларини амалга оширувчи барча ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • молиялаштириш тизимини ўзгартириш, бунда давлат томонидан узлуксиз касбий таълим муассасасига эмас, балки ўқитиш учун маблағ шифокорга тушадиган тамойил асосида ташкиллаштириш;
  • шифокорларнинг узлуксиз малакасини ошириш сифатини таъминлаш учун илғор халқаро амалиёт тамойиллари ва Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси халқаро стандартларига мувофиқ CPD ташкилотлари ва CPD дастурлари учун аккредитация стандартларини белгилашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
  • CPD провайдерлари томонидан соғлом рақобат учун шароит яратиш;
  • қулай электрон бошқарув ва мониторинг тизимларини ишлаб чиқиш;
  • шифокорларга ўқиш жойини танлаш ҳуқуқини бериш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида Бирлашган тиббий таълимни мувофиқлаштирувчи кенгаши ташкил этилади.

Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • тиббий таълим тизимини такомиллаштиришда замонавий халқаро ёндашувлари, кредитларни бериш, кўчириш, тўплаш Европа тизимларини ҳисобга олган ҳолда тиббий таълимга оид амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;
  • нуфузли халқаро ташкилотларнинг мустақил экспертлари билан ҳамкорликда республикадаги тиббий таълим тизими таҳлилининг ижобий натижаларини босқичма-босқич олий тиббий таълим тизимига жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;
  • халқаро тажрибадан келиб чиқиб, тиббий олий таълимининг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига ўтиш.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид