Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 феврал куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 17 даражагача кўтарилади
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.