Жаҳон | 14:36 / 05.02.2022
5824
1 дақиқада ўқилади

Пекиндаги Олимпиада қатнашчилари орасида коронавирус билан боғлиқ 45та ҳолат аниқланди

3 феврал куни 55 нафар иштирокчида касаллик аниқланганди.

Фото: Reuters

Пекиндаги Олимпиада ўйинларининг 45 нафар иштирокчисида коронавирусга топширилган тест мусбат чиқди

Хабар қилинишича, 26та ҳолат бугун Пекинга етиб келганларда аниқланган бўлиб, улардан 20 нафари спортчилар ёки терма жамоа аъзоларидир, 19 ҳолат эса Пекинда бўлиб турганларда қайд этилган.

3 феврал куни 55 нафар иштирокчида касаллик аниқланганди.

Олимпиада ўйинлари 4 феврал куни бошланди ва 20 февралгача давом этади. Ўйинлар очилиши маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид