Ўзбекистон | 21:12 / 07.02.2022
1377
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги Касби тумани ҳокимига уч нафар янги ўринбосар тайинланди

Аввалроқ туман ҳокимининг икки нафар ўринбосари тумандаги иккита маҳаллага ҳоким ёрдамчиси бўлиб ўтганди.

Фото: Касби тумани ҳокимлиги

Касби тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Турсунов Туроп Ҳамраевич —Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари;

Эшонқулов Бекзод Араббоевич — туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;

Юсупов Фазлиддин Руйиддинович —Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи - ҳоким ўринбосари этиб тайинланган.

Маълум қилинишича, Касби тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими раҳбари - ҳоким ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Н.Аминов тумандаги маҳаллалардан бирига ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтгани сабабли ҳозирда ушбу лавозим вакант бўлиб турибди. Яқин вақтларда мазкур бўлимга янги ўринбосар тайинланиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, олдинроқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари - ҳоким ўринбосари Т.Қаноатов ҳам ўз ташаббуси билан маҳаллалардан бирига ҳоким ёрдамчиси вазифасига ўтган эди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид