Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда талаба “фоизсиз онлайн кредит” ниқоби остида фуқароларнинг пластик картасидаги пулларни ечиб олди
Талаба Теlegram мессенжери орқали "Агробанк фоизсиз кредитлар" номли гуруҳ очган ва у ерда кўрсатган ҳаволаси орқали фуқароларнинг пулларини ечиб олган.
ИИВ ҳузуридаги Киберхавфсизлик марказининг хабар беришича, Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро С.Ф. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб алдов йўли билан “фоизсиз онлайн кредит” ниқоби остида пластик картасидаги пулларни ечиб олган шахсга чора кўришни сўраган.
У аризасида, Тelegram мессенжери орқали таклиф қилинган “Агробанк фоизсиз кредитлар“ сарлавҳали гуруҳга кириб, ундаги эълон бўйича онлайн кредит олмоқчи бўлиб, банк карта маълумотларини ҳаволага киритгани, шундан сўнг унинг картасидаги жами 2,3 миллион сўм пуллари номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи университет талабаси, 2002 йилда туғилган М.М. содир этгани аниқланган. Дастлабки суриштирув давомида унинг бошқа жиноий қилмишлари ҳам фош этилган.
Қайд этилишича, М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Косон туманида боғча тарбиячиси ўз ҳамкасбларининг банк картасидаги пулларни ўғирлаганди.
Мавзуга оид
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:18 / 08.06.2026