Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Болаларимнинг бошига отаси тузалиб кетсин”: ўсмадан азият чекаётган оила мушкул аҳволда
“Икки оёғим ишламайди. 8 йилдирки жойимдан туролмайман. Оёқларим мутлақо ўзимга бўйсунмайди” дейди умрининг ҳар нафаси алам ва изтиробда ўтаётган бемор.
Ўсма касалликлари... Ҳаммамиз бу сўзни эшитганда сесканамиз. Бу кулфатга дуч келганларга нақадар қийин эканлигини шунинг ўзиёқ ифодалайди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманидан бизга мурожаат қилган 35 ёшли Бахтиёр Жумаев 9 йилдирки орқа мия хасталиги билан даволаниб келади. Оғир дард унга ўз таъсирини ўтказмай қолмади: 1-гуруҳ ногиронига айлантириб, ногиронлик аравачасига михлади. Икки фарзандни тарбиялаб вояга етказаётган оила бугун боқувчисиз, оғир аҳволда қолган. Ҳам оила тебратиш, ҳам бемор парвариши ёлғиз оила бекасининг зиммасида.
Умрининг залворли дамлари беморликда кечаётган беморнинг ҳар нафаси алам ва изтиробда. Буни унинг сўзлари ифодалайди: “Икки оёғим ишламайди. 8 йилдирки жойимдан туролмайман. Оёқларим мутлақо ўзимга бўйсунмайди”.
“Турмуш ўртоғим 2013 йилда шу мураккаб дардга чалинди. Олиб бормаган жойимиз, кўрсатмаган шифокоримиз қолмади. Унинг дардига фақат Ҳиндистонда қилинадиган операция орқали даво топиш мумкин экан. Бу операция учун эса маблағимиз йўқ.
Икки боламнинг бошига отаси тузалиб кетишини сўрайман” дейди беморнинг турмуш ўртоғи Гулруҳ Ҳамдамова.
Оила бошига тушган ташвишдан болаларнинг кўзларида қайғу, ота-онанинг қалбида алам мужассам. Бу мураккаб касалликни жиддий нейрохирургик операция ёрдамида енгиш мумкин. Ўзганинг дардига малҳам бўлишни ўзининг амалларига айлантирганлар буни жавобсиз қолдирмасликларига аминмиз.
UnionPay: 6262910014532493 бемор Бахтиёр Жумаев номида.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025