Ўзбекистон | 10:29 / 11.02.2022
10480
3 дақиқада ўқилади

12 феврал куни Ўзбекистонда ёмғир ва қор ёғади

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; Устюртда 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 4-9 даража илиқ; чўл ҳудудларда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид