Ўзбекистон | 12:28 / 12.02.2022
4118
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма улгуржи тарқатиш марказлари тармоғини ташкил қилади

Жорий йил 11 февраль куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Қозоғистон бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда бўлган Қозоғистон бош вазири ўринбосари - савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 Томонлар кейинги 10 йил ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш бўйича “Йўл харитаси” ижросини мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ва мониторингини амалга ошириш мақсадида экспертлардан иборат ишчи гуруҳларнинг ҳамкорлигини фаоллаштиришга келишди.

Икки мамлакат ҳудудида қўшма улгуржи тарқатиш марказлари тармоғини ташкил қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни ҳаётга жорий этиш борасида навбатдаги тадбирлар режалаштирилди. Мазкур ташаббуснинг рўёбга чиқиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари ўртасида саноат кооперацияси ривожига қўшимча туртки бериши таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик доирасида юзага келадиган барча масалаларни зудлик билан ҳал қилиш учун яқин муносабатларни давом эттириш ва фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид