Ўзбекистон | 09:22 / 14.02.2022
3336
1 дақиқада ўқилади

Чимёнда яна қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда яна қор кўчиш хавфи ҳақида эълон қилди.

Фото: vestikavkaza.ru

ФВВ маълумотига кўра, 2022 йил 14 февраль куни соат 08:00 дан 15 февраль соат 08:00 гача Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

«Ҳурматли фуқаролар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.

Аввалроқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Чимёнда қор кўчиш хавфи 14 февралгача сақланиб қолишини маълум қилганди.

Бугун, 14 февраль куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади.

Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга оид