Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон йўловчи ташишни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда
Жорий йилнинг 10 февраль куни транспорт масалалари бўйича Ўзбекистон – Қозоғистон ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Фото: Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ҳамда Қозоғистон индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Камалиев раҳбарлигида бўлиб ўтган музокараларда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда юк ташиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Учрашувда томонлар эпидемиологик талабларни енгиллаштириш ва қуруқлик транспортида йўловчи ташишни қайта тиклаш жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини тасдиқлади.
Ишчи гуруҳ томонидан автомобиль ва темирйўл транспорти соҳасида Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темирйўли ҳамда “Учқудуқ – Қизилўрда” транспорт йўлаги инфратузилма лойиҳалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишда янги маршрутлар (ҳаво трассалари) жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.
Ушбу янги маршрутларни жорий қилиш орқали ҳаво кемаларининг парвоз вақти сезиларли даражада қисқартирилади. Учрашув якунида эришилган келишувлар бўйича тегишли баённома имзоланди.
Мавзуга оид
21:43
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026