Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 2021 йилда ЙТҲлар оқибатида қанча одам вафот этгани маълум қилинди
Вилоятда 16та ҳудуд ЙТҲлар кўп содир бўлаётгани учун «авария ўчоғи» сифатида алоҳида рўйхатга олинган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 феврал куни вилоят ИИБ ЙҲХБда 2021 йил якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилган.
Йиғилишда 2021 йилда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари сони қайд этилиб, уларнинг сабаблари таҳлил қилинган.
Унга кўра, 2021 йилда Қашқадарё вилояти йўлларида жами 588та ЙТҲ содир бўлган ва уларда 265 киши вафот этган. 2021 йил билан солиштирганда ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар сони 92тага ошган. Тан жароҳатлари билан боғлиқ ЙТҲлар сони эса 155тага ошган.
Туманлар орасида одам ўлими билан боғлиқ энг кўп ЙТҲ Чироқчи тумани, Қарши шаҳри ва Қарши туманида содир бўлган. Вилоятдаги 16та ҳудудда оғир оқибатларга олиб келган ЙТҲлар кўп содир этилаётгани аниқланган. Улар «авария ўчоқлари» сифатида алоҳида рўйхатга олинган.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026