13:27 / 16.02.2022
12025

“Мусофирликда болам билан сарсонмиз” — хаста фарзанд ҳасратидаги ота

Мусофир юртда хаста фарзанди билан сарсон қолаётган фарғоналик оиланинг ташвиши анча оғир ва изтиробли. Ёш ота-онанинг фарзанди 3 яшар Худоёрхон Фахриддиновда қорин соҳасининг шишиб кетиши кузатилган. Шифокорлар томонидан болажонга жигар кўчириш операцияси тавсия қилинган. Беморнинг ота-онаси яқинларининг ва юртдошларининг кўмаги билан муолажаларни олиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетишган. Хориждаги клиникада беморга илик кўчириш операцияси зарурлиги аниқланади.

Қўлида бу мураккаб операция учун керакли маблағи бўлмаган оила мушкул вазиятга тушиб қолган.

“Иложсизликдан ватандошларимга мурожаат қиляпман. Аввало ҳеч кимнинг фарзанди бундай аҳволга тушмасин. Болам соғайиб кетиши учун мусофир юртда шундай вазиятда турибман. Фарзандимни шу ерлардан соғ-омон олиб кетиш учун сизнинг кўмагингизга муҳтожмиз”, дейди боласи билан ўзга юртда имконсиз қолаётган ота.

Жаҳонгир Фахриддинов фарзанди учун ўзи донор бўлишини айтди. Ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиёти шошилинч бўлгани сабабли улар учун ягона нажот йўли – яхши инсонларнинг кўмагидир.

Фарзанди қўлига санчилган зирапча юрагига санчиладиган ота-оналар оиланинг дардини ўз оғриқларидай ҳис қилишлари табиий. Бундай мушкулотлар барчамизга синов учун юборилган бўлса ажаб эмас.

Худоёрхон Фахриддиновга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 8570 0880 отаси Жаҳонгир Фахриддинов номида

Сбербанк: 4279 3806 7070 8371 отаси Жаҳонгир Фахриддинов номида

Виза: 4790 9122 1514 5865 отаси Жаҳонгир Фахриддинов номида

Жанубий Кореядаги карта рақами: 92391011232607 (НANA банк) Аъзамов Нодирбек номида

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top