Ўзбекистон | 20:03 / 16.02.2022
24912
1 дақиқада ўқилади

Орол денгизининг қуриган тубига самолётдан сепилган саксовул уруғлари кўкардими?

Орол денгизининг қуриган тубига ҳаводан сепилган уруғлар униб чиқди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Айбек Абдирахмонов ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.

Бир неча йил олдин чўлга чидамли ўсимлик уруғлари самолётдан сепилган эди. Кўпчилик саксовул уруғининг униб чиқишига ишонмаган.

Айбек Абдирахмоновнинг айтишича, ҳозир Оролқумда ўсиб чиққан ўсимликларнинг бўйи 10-15 см атрофида. Денгизнинг қуриган тубига саксовул экиш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

Маълумот учун, Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этиш 2018-2019-йилларда бошланганди. Оролқум қарийб 60 000 квадрат километр майдонни эгаллайди. Унинг деярли ярми Ўзбекистондаги 1,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган.

Бундан олдин Жаҳон банки томонидан ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 75 миллион тоннагача қумни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтиши айтилганди.

Мавзуга оид