Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲ давлатлари Олий суд раислари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлайди
Фото: Shutterstock
Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳаси билан:
- 2021 йил 15 октябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Олий (юқори) судлари раислари кенгашини ташкил этиш тўғрисида битимни тасдиқлаш;
- Ўзбекистон Олий судини мазкур халқаро шартноманинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилаш назарда тутилган.
Битим лойиҳаси қуйидаги масалаларни қамраб олади:
- иқтисодиёт соҳасидаги низолар бўйича ишларни ҳал қилувчи Олий арбитраж, хўжалик, иқтисодий ва бошқа судлар раислари кенгаши ваколат доирасини кенгайтириш;
- МДҲ иштирокчи-давлатларининг Олий судлари раислари кенгашини тузиш;
- МДҲ иштирокчи-давлатларининг Олий судлари раислари кенгаши низомини тасдиқлаш.
Олий (юқори) судлар раислари кенгаши тўғрисидаги низом лойиҳасининг 1-бандига мувофиқ, кенгаш МДҲ давлатлараро органи ҳисобланади ва судлар ўртасидаги ҳамкорликнинг келишилган тамойиллари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, уни ташкилий қўллаб-қувватлаш ва амалий амалга оширишда ёрдам бериш учун тузилган ҳисобланади.
Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари:
- одил судловни амалга ошириш, МДҲга иштирокчи-давлатлар ҳудудида яшовчи (жойлашган) шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи суд органлари ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ва шаклларини аниқлаш;
- МДҲ доирасида қабул қилинган ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатларни амалга оширишда кўмаклашиш ва МДҲ доирасида давлатлараро муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалардан иборат.
Мавзуга оид
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
18:44 / 01.04.2026
Судлардан норози эркак Олий суд қаршисидаги дарахтга чиқиб олди
13:33 / 12.03.2026