Жамият | 09:00 / 17.02.2022
11818
2 дақиқада ўқилади

Ижарага жой керакми?

Биноларни ижарага бериш ҳамда ижарага уй ва хонадон топиш кундан кунга ривожланиб бораётган бир даврда рақобат ва хизмат кўрсатишнинг сифатсиз кўринишлари ҳам параллел равишда ривожланиб бормоқда. Айниқса, биноларни ижарага олиш ва ижарага беришга бизнеснинг қўшимча йўналиши сифатида қараш туфайли соҳадаги хато ва камчиликлар кундан-кунга ортмоқда.

Кўчмас мулк ижараси энг тез ривожланаётган бизнес соҳаларидан биридир, бунинг бир қанча сабаблари мавжуд:

1.     Инфратузилма (инфратузилманинг тез ривожланиши)

2.     Янги бинолар (кўплаб янги қурилаётган бинолар)

3.     Таклифлар (рақобат ортиши билан имтиёзли таклифлар)

4.     Талаб (кўчмас мулк ижарасига катта талаб)

Шуларни ҳисобга олиб бизнинг жамоамиз тез ривожланаётган соҳага алоҳида эътибор қаратишни лозим деб билдик ва Ўзбекистонда илк бор ArzonArenda лойиҳасига қўл урди.

ArzonArenda лойиҳасида ижарага берувчи билан ижарага олувчи қулай алоқа ўрнатиши мумкин бўлади.

Ижарага берувчи учун афзаллик томонлари шундан иборатки, алоҳида илова ёки сайтга кириб ўтирмасдан телеграм бот орқали ўз биноларини ижарага бериш учун эълон жойлаштиришлари мумкин бўлади.

Ижарага олувчилар эса ўзларига мос кўрсаткичлар бўйича хонадон, уй-ҳовли, омбор ва офис каби биноларни қидирув орқали тез ва осон топишлари мумкин бўлади.

ArzonArenda ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият юритади.

Мавзуга оид