Кўчмас мулк ижараси энг тез ривожланаётган бизнес соҳаларидан биридир, бунинг бир қанча сабаблари мавжуд:

1.     Инфратузилма (инфратузилманинг тез ривожланиши)

2.     Янги бинолар (кўплаб янги қурилаётган бинолар)

3.     Таклифлар (рақобат ортиши билан имтиёзли таклифлар)

4.     Талаб (кўчмас мулк ижарасига катта талаб)

Шуларни ҳисобга олиб бизнинг жамоамиз тез ривожланаётган соҳага алоҳида эътибор қаратишни лозим деб билдик ва Ўзбекистонда илк бор ArzonArenda лойиҳасига қўл урди.

ArzonArenda лойиҳасида ижарага берувчи билан ижарага олувчи қулай алоқа ўрнатиши мумкин бўлади.

Ижарага берувчи учун афзаллик томонлари шундан иборатки, алоҳида илова ёки сайтга кириб ўтирмасдан телеграм бот орқали ўз биноларини ижарага бериш учун эълон жойлаштиришлари мумкин бўлади.

Ижарага олувчилар эса ўзларига мос кўрсаткичлар бўйича хонадон, уй-ҳовли, омбор ва офис каби биноларни қидирув орқали тез ва осон топишлари мумкин бўлади.

ArzonArenda ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият юритади.