Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон энди давлат чегараси режимини бузган ва жарима тўлаган хорижликларни депортация қилмайди
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат чегараси режимини бузиб ўтганда (224-1-модда) қўлланилган жаримани тўламаса, Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилади.
Илгари жарима тўлашидан қатъи назар Ўзбекистондан чиқариб юборилган.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилганда кейинчалик Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланиш муддатини қўллашга аниқлик киритилди.
Давлат чегараси режимини биринчи марта бузиб ўтганда 1 йил муддат, иккинчи марта содир этилганда 3 йил муддат Ўзбекистонга кириш ҳуқуқи чекланади.
Мавзуга оид
21:15 / 21.01.2026
АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларнинг бир гуруҳи Ватанга қайтарилди
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
14:03 / 03.01.2026
Германияда Сурияга депортация ғояси баҳсга сабаб бўлди
10:31 / 24.12.2025