Жаҳон | 15:57 / 19.02.2022
4877
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирус сабабли жорий этилган фавқулодда вазият режими узайтирилди

Коронавирус 933 мингдан ортиқ америкаликнинг умрига зомин бўлди, жами касалланишлар сони 78,3 миллиондан ошди.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден 2020 йил мартда коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият режимини узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинди.

Таъкидланишича, COVID-19 фуқаролар ва АҚШ хавфсизлигига таҳдид солишда давом этмоқда.

"Шу сабабли 2020 йил 13 мартда эълон қилинган миллий фавқулодда вазият 2022 йил 1 мартдан кейин ҳам кучида қолиши лозим", - деди Байден.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, коронавирус 900 мингдан ортиқ америкаликларнинг умрига зомин бўлди ва унга қарши курашиш учун федерал ҳукуматнинг барча имкониятлари талаб қилинади.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан буён АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 78,3 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 933,7 минг бемор вафот этган.

Мавзуга оид