Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
19 февраль куни соат 22:40ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида, кўприк устида учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
ЙҲХХнинг хабар беришича:
1) 1998 йилда туғилган С.Ж. бошқарувидаги Matiz русумли;
2) 2001 йилда туғилган К.Қ. бошқарувидаги Spark русумли;
3) 2001 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги Lada Vesta русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва зарб оқибатида Matiz ва Spark русумли автомобиллар ағдарилган.
ЙТҲ натижасида Spark русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Айни вақтларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса жойида ҳайдовчилар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026