Коронавирус ҳамда пандемия билан боғлиқ салбий вазиятлар Ўзбекистон автомобиль саноатига қандай таъсир кўрсатди?
Жаҳон иқтисодиёти манзараси ва структурасини ўзгартирган коронавирус, бошқа соҳаларга нисбатан айнан автомобиль саноатига кучлироқ таъсир қилди. Автомобиль бозорига ҳозир ва шу ерда таъсир кўрсатадиган объектив омиллардан ташқари, юзага келишига фақатгина COVID-19 сабаб бўлмаган инқирознинг алоҳида белгилари ҳам катта аҳамият касб этади. Бугун шулардан бири - микрочиплар танқислиги ҳақида сўз юритамиз.
UzAuto Motors ишлаб чиқаришининг 2020 йилга оид фактик кўрсаткичларини ҳисобга олиб (рекорд даражадаги — 280 080та бирлик) 2021 учун худди шу кўрсаткич асосида талаб ошган ҳолатда уни 320 000гача етказиш имконияти билан режа тузилган.
Ишлаб чиқариш қувватлари, амалдаги шартномалар ва ходимлар сони ушбу кутилмаларни муваффақиятли амалга ошириш мумкинлигига ишонч уйғотганди. Бироқ биринчи чоракнинг ўзидаёқ глобал конъюнктуранинг кескин ўзгариши бутун дунё бўйлаб автозаводларнинг ишига таъсир кўрсата бошлади. Яримўтказгичлар танқислиги йирик ишлаб чиқарувчилар ишини қийинлаштирди, энди улар шартнома мажбуриятларини бекор қилиш факти қаршисида турарди.
2020 йилда шартномалаштирилган 280 минг машина комплект микрочипдан фақатгина 150 мингтаси тасдиқланган. Бундан ташқари, бир автомобилни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган 7-8 типдаги (двигателни бошқариш блоки, мультимедиа тизими, ABS, Эро-глонасс ва б.) микрочипнинг ҳар бирини етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бетартиб тарзда юзага келган. Бу машина комплектмикрочипларнинг нотўлиқлигига олиб келар ва автомобиллар опционаллиги қисмида доимий тарангликни талаб этарди.
Шундай бўлса-да, олдиндан яратилган микрочипларга эга эҳтиёт қисмлари захиралари вазиятнинг аянчли тус олиши — конвейерлар тўхташининг олдини олиш имконини берди. Бундан ташқари, ҳолатни барқарорлаштириш учун кескин чоралар кўрилган: GM International ва бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар қўшимча яримўтказгичларнинг етказиб берилишини таъминлади, бу жорий йилда инқироз шароитидаги 150 мингта эмас, 235 минг 600 та автомобил ишлаб чиқаришга имкон яратган.
UzAuto Motors’ни зарур миқдорда микрочиплар билан таъминлаш ва логистик жараёнларни яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни ҳисобга олиб, заводнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан боғлиқ барча чоралар биргаликда автомобилларга бўлган талабнинг қондирилишига ёрдам беради.
Компаниянинг микрочипларни етказиш ва дунёдаги логистик вазиятга таъсир кўрсатиш даражаси жуда оз. Кўплаб таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, микрочиплар ва логистика билан боғлиқ муаммолар жаҳон бозорида 2023 йилга қадар сақланиб қолади. Қолаверса, вазият ҳатто ёмонроқ тус олади.
2022 йилда мазкур катаклизмларнинг компания фаолиятига таъсирини юмшатиш учун GM билан автомобил ишлаб чиқариш микрочиплари ва логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Бироқ ҳатто шу ҳолатда ҳам UzAuto Motors томонидан компаниянинг инқироздан чиқиши учун унга боғлиқ барча чораларнинг кўрилиши у таъсир кўрсата олмайдиган хавфларни истисно қилмайди.
"UzAuto Motors" Ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024