Ўзбекистон | 11:39 / 21.02.2022
28826
1 дақиқада ўқилади
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Кундуз куни ҳарорат 18-21 даража иссиққача кўтарилади, бу кун меъёридан 7-9 даражага юқоридир.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртадан иш ҳафтасининг охиригача Кавказдан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, бунда республиканинг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари асосан 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, бу иқлимий меъёрдан юқоридир.
Пойтахтда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда, фақат 25 февраль, жума куни бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.
Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.