Ўзбекистонда Глобал яшил ўсиш институти ваколатхонаси очилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида Глобал яшил ўсиш институтининг (GGGI) Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ташкилотнинг мақсади иқлим ўзгариши шароитларида тараққий этган ҳамда бозор иқтисодиётини танлаган мамлакатларда яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўли орқали барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш ҳисобланади.
2022 йилда Давлат экология қўмитаси ҳамда Глобал яшил ўсиш институти Орол денгизи таназзули салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Оролбўйи минтақаси яшил тикланишини молиялаштиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,65 млн АҚШ долларига тенг.
Мазкур лойиҳа Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан молиялаштирилади. Лойиҳанинг мақсади – Орол денгизи таназзули оқибатларини бартараф этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси яшил реабилитациясига кўмаклашиш, барқарор ҳаётий таъминот ҳамда табиий хавфларга барқарорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
Тадбирда Орол денгизи ҳавзаси учун муҳим ҳисобланган яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Маълумот учун, Глобал яшил ўсиш институти халқаро ҳукуматлараро ташкилот. Бош офиси Сеул шаҳрида (Жанубий Корея) жойлашган. Мазкур ташкилот 2012 йил 20 июнь куни Рио-де-Жанейрода (Бразилия) БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича конференцияси доирасида таъсис этилган. Ҳозирги кунда институт дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида 54 та лойиҳани амалга ошириб келмоқда. Институт президенти ва кенгаш раиси БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:45 / 07.08.2024
Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш институти ташкил этилади
11:27 / 27.07.2024
1 августдан Рақамли криминалистика институтига бир қатор ҳуқуқлар берилади
08:26 / 10.07.2024
Хоразмда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
09:40 / 23.05.2024