Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учкўприк туманида газ баллон ортилган юк машинасида ёнғин келиб чиқди
Фото: ФВБ матбуот хизмати
Фарғона вилояти Учкўприк туманида газ баллон ортилган юк автомашинасида ёнғин келиб чиқиши оқибатида газ бўлими ёлланма ишчи ходими куйиш тан жароҳати билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:00 да “Катта Кенагас” МФЙ, Катта Кенагас қишлоғи Канал бўйи кўчасида жойлашган, “Кенагас Зилол Сув” хусусий корхонаси биноси том қисмининг 50 кв.м. майдони ҳамда Ҳудудгаз бўлимига қарашли "Исузу" автомобилининг матор, салон ва баллон қисмлари, шунингдек автомобилга ортилган 10 дона пропан газ баллонлари ёнган.
Ёнғин оқибатида туман газ бўлими ёлланма ишчи ходими И.Х. куйиш тан жароҳати олиб, туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Ёнғиндан омборхонанинг 80 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида «Жигули» машинасида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
13:54
Фарғонада 14 ёшли қиз бир неча шахс томонидан зўрланди
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
11:14 / 09.01.2026
Фарғонада чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситалари қўлга олинди
08:39 / 06.01.2026