Ўзбекистон | 19:37 / 25.02.2022
7037
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда халқ таълими тизимида камида 27 млрд сўм ўғирлангани маълум қилинди

2021 йилда таълим муассасаларида 91,1 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Шундан 27,1 млрд сўми – жами молиявий хато ва камчиликларнинг 30 фоизи ўзлаштирилган, яъни ўғирланган, дея маълум қилди вазир ўринбосари.

Фото: KUN.UZ

Бугун, 25 феврал куни Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Темур Комилов умумтаълим тизимида 2021 йилда йўл қўйилган молиявий хато ва камчиликлар ҳақида маълумот берди.

“Вазирликнинг ички аудит хизмати томонидан 2021 йил давомида таълим муассасаларида 91,1 млрд сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланди. Шундан 27,1 млрд сўми – жами молиявий хато ва камчиликларнинг 30 фоизи ўзлаштирилгани, яъни ўғирлангани аниқланди”, деди ХТВ расмийси.

Ўрганишлар натижасида 161 та ҳолатда жами 76 млрд сўмлик жиноят аломатлари борлиги учун ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

“Мисол учун, Ҳисоб палатаси бошчилигида ўтган йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида ўтказилган текширишда, ходимларнинг даромад солиғини Давлат бюджетига ўтказмасдан, тизимда ишламайдиган бегона шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш орқали 11,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди”, деб маълумот берди Темур Комилов.

Мавзуга оид