Стратегик ҳаракат: автосаноат логистика инқирозини қандай енгиб ўтмоқда?
“UzAuto Motors” ишлаб чиқариш суръатларини босқичма-босқич ошириб бормоқда.
Дунё бўйлаб автомобиллар нархининг кўтарилиши тўхташни ўйламаяпти. Бир неча ой давомида дилерлар талабнинг пасайишини қайд этишди, гарчи у ҳали ҳам таклифдан ошиб кетган бўлса-да; шунга кўра, нархларнинг ўсиш тенденцияси давом этмоқда.
Логистика муаммолари автосаноатдаги инқирозга сабаб бўлган охирги омил эмас эди. Мисол учун, етказиб беришдаги узилишлар туфайли Россия АвтоВАЗ ишлаб чиқариш фаолиятини вақтинча тўхтатди ва маҳсулот қаторини жиддий равишда қисқартирди, бу, албатта, даромадга жуда салбий таъсир кўрсатди. Ҳаммаси бўлиб, 2021 йилда Россиядаги автомобилсозлик корхоналари логистика таъминоти бузилиши туфайли ўтган йилга нисбатан 7,7 миллион дона кам автомобил ишлаб чиқарган.
Барча йирик компаниялар шу каби қийинчиликларга дуч келди.Масалан, 2021 йил баҳорида Hyundai ўзининг Жанубий Кореядаги асосий корхонаси ишини бир ҳафтага кечиктирди ва Volkswagen бутун дунё бўйлаб деярли 100 мингта автомобил ишлаб чиқаришдан воз кечишга мажбур бўлди. Ford ва Toyota учун вазият яхши эмас. Ҳатто General Motor АҚШ, Канада ва Мексикадаги учта заводида ишлаб чиқаришни вақтинча секинлаштирди, Жанубий Кореядаги заводларида эса ўтган йили ишлаб чиқариш икки баравар камайди.
Ҳозирча экспертлар ижобий прогнозлар беришни хавф остига қўймайди, чунки иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ишдаги қийинчиликлар туфайли юзага келган COVID’дан кейинги шокдан аста-секин узоқлашаётган бўлса-да, автосаноат ҳали ҳам титраяпти. Автомобиллар учун навбатлар сақланиб қолмоқда.
“UzAuto Motors” узоқ вақт давомида ишлаб чиқаришнинг барқарор даражасини сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, логистикадаги узилишларни муваффақиятли енгиб келмоқда. Бироқ соҳага доимий босим остида компания бошқа йирик ўйинчиларни кузатиб, маълум автомобил моделларини ишлаб чиқариш учун аризаларни қабул қилишни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Хуллас, ўтган йилнинг 20 декабридан бери харидорлар Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларига буюртма бера олмаяпти. Аммо бу вақт ичида компания ходимлари диққатини олдиндан буюртма қилинган автомобилларни яратишга қаратишга муваффақ бўлишди.
Бундай стратегик қадам муҳим рол ўйнади, чунки “UzAuto Motors” 2022 йилнинг январ ойида ўз фаолиятини сезиларли даражада яхшилашга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш кунига ўртача 342 донадан 420 донагача (+23 %), Lacetti ишлаб чиқариш эса 262 донадан 360 донагача (+30 %) ошди. Бундан ташқари, пайвандлаш цехи ишида рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Устахонада кунига 457 та кузов ишлаб чиқарилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024