Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда рублнинг расмий курси кескин қулади, доллар курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,41 сўмга кўтарилиб, 10 872,41 сўмни ташкил қилди. Евро 10,62 сўмга кўтарилиб, 12 154,27 сўм бўлди.
Россиянинг Украинага босқини ортидан юзага келган вазиятда рубль 21,46 сўмга пастлаб, 108,60 сўм бўлди. Бу сўнгги йилларда кузатилган энг жиддий пасайишдир.

Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонда доллар курси 9,15 сўмга кўтарилиб, 10 860 сўмни ташкил қилганди. Қаторасига учинчи марта доллар курси кўтарилмоқда.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022