Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Toyota Япониядаги барча заводлари ишини вақтинча тўхтатади
Бунга етказиб берувчилардан бирининг компьютер тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.
Япониянинг Toyota Motor Corp. компанияси 1 мартдан бошлаб мамлакатдаги 14та заводининг барчаси фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Хабар қилинишича, бунга етказиб берувчилардан бирининг компьютер тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.
Компания вакилининг сўзларига кўра, корхоналар иши қанча вақтга тўхталиши ҳозирча номаълум. Toyota етказиб берувчининг номи ва муаммо ҳақида батафсил маълумот бермаган.
Япониядаги заводларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг учдан бири Toyota компанияси ҳиссасига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026