Жамият | 20:30 / 01.03.2022
13852
2 дақиқада ўқилади

Умид Ишмуҳамедов: “Катталар Facebook’да, кейинги қатлам Instagram’да ва ёш-у қари Telegram’да...”

Kun.uz Ўзбекистондаги таниқли бизнес эгаларининг муваффақият калитлари ҳақидаги тавсияларини ёритишда давом этади. Edu Master, Millat Umidi, CIC каби лойиҳалари билан тадбиркорлар ва омма орасида танилган Умид Ишмуҳамедов бугун аҳоли орасида ижтимоий тармоқдан фойдаланиш бўйича қатламлар ҳақида гапирди.

Катталар Facebook’да, кейинги қатлам Instagram’да ва ёш-у қари Telegram’да...

Бугун ижтимоий тармоқдан фойдаланмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Интернет фойдаланувчиларига ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, катталар Facebook’да, кейинги қатлам Instagram’да ва ёш-у қари Telegram’да ўтирибди.

Шунинг учун бўлса керак интернетда реклама жойлаштириш қулай ва самарали бўлиб қолди.

“Kun.uz аудиториясида биз истаган мижозлар ўтирибди”

Тадбиркор сифатида бошлаган ҳар бир лойиҳамизнинг илк рекламасини Kun.uz’да берганмиз. Чунки сайтда кўришлар сони бир ойда 25 минг мартадан ошади. Instagram, Facebook, Telegram’даги саҳифаларида обуначилар сонининг кўплиги сабаб барча лойиҳаларимизни яхши ният билан Kun.uz’да тақдим қиламиз.

Катта аудиторияга эга бўлган бу платформада тадбиркор истаган мижозни топиш мумкин. Сайт кузатувчилари орасида оддий аҳолидан тортиб, сиёсатчиларгача; тадбиркорлардан тортиб топ-менежерларгача топилади.

Улар биринчи ва холис маълумотни Kun.uz’дан олишлари сабабли реклама учун биз ҳам шу ерни танлаганмиз.

Ўзим ҳам сайт обуначисиман. Холис ва ишончли маълумотлар тарқатилишига амин бўлганимиз учун яқинда йўлга қўйишни режалаштираётган янги лойиҳамизни ҳам илк бора Kun.uz орқали танитиш ниятидамиз.

Жамоа фаолиятини аъло баҳолаган ҳолда, тезкор ва ишончли ахборот етказишда хайр-манфаат тилайман.

Мавзуга оид