5 март куни Ўзбекистонда чанг тўзони кузатилиши мумкин
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 5 март куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг кўтарилиши мумкин, Қашқадарё вилоятида шамол кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди, чанг кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.