Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алламжонов Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси дипломатларига миннатдорчилик билдирди
"Сиз хизмат қилаётган шароитни тинч юртда ўтириб тасаввур қилиш қийин. Шу билан бирга Транспорт вазирлиги, умуман, барча маъсулларга минг раҳмат" деб ёзди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.
“Мен Алишер Қурмонов бошчилигидаги Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси дипломатларига фуқароларимиз эвакуациясида фаол хизмат кўрсатаётганликлари учун катта раҳмат айтмоқчиман. Сиз хизмат қилаётган шароитни тинч юртда ўтириб тасаввур қилиш қийин”, деб ёзди у ўз Telegram-каналида.
У шунингдек, мазкур ишда иштирок этаётган бошқа масъуллардан ҳам миннатдорлигини билдирди.
“Шу билан бирга Транспорт вазирлиги, умуман, барча масъулларга минг раҳмат.
Барчангиз Президент қўйган вазифа ва сиёсатининг фидойи ижрочисисиз!”, дея таъкидлади Алламжонов.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумот беришича, 4-5 март кунлари Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 666 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 89 нафар аёллар, 59 нафар вояга етмаган шахслар ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилди ва 3 245 нафар ватандошимиз қайтарилди. 5 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Трускавец шаҳрида даволанаётган 20 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Суми области маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 нафар ўзбек талабасини олиб чиқиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.