Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Кореяга ишга юборишини айтиб, 2 500 доллар олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳрида Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб фуқаронинг 2 500 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, С.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс 2 500 АҚШ доллари эвазига укаси С.Б.ни Корея Республикасига жўнатишини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини эҳтиёжи учун сарфлаб юборганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қидирув давомида ушбу жиноятни М.А. содир этгани аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:15 / 13.07.2026
Тадбиркорларни қўрқитиб пул олган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
16:56 / 07.07.2026
Жиноят иши судга оширилганда ҳимоячининг фикри ҳам илова қилиниши мумкин
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026