Ўзбекистон | 07:39 / 05.03.2022
4159
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда болалар технопарки ташкил этилади

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Болалар технопаркини ташкил этиш лойиҳаси режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.

Вазирлик вакиллари ва Д.Менделеев номидаги Россия давлат кимё-технологиялар университетининг проректори И.Ерёмин бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот алмашилди, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми ва Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун табиий фанларга ихтисослаштирилган болалар технопаркини ташкил этиш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Болалар технопарки болаларнинг эрта ёшдан табиий фанлар, шунингдек, физика, кимё, биология ва экология соҳалари бўйича бошланғич билимларини эгаллаш имкониятига эга бўлган таълим лойиҳасига айланиши кўзда тутилган. 

Билдирилишича, мазкур лойиҳа меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид