Ўзбекистон | 12:57 / 07.03.2022
5766
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда пора эвазига балиқ етиштириш кўлини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қорақалпоғистонда балиқ етиштириш кўлини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ДХХ ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.

Унда Х.Қ. “Ш.” фермер хўжалигининг балиқ етиштиришга мўлжалланган 200 гектар ер майдони ҳамда балиқ сақлаш кўлини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 250 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Қўнғиротда маҳкумни 10 минг доллар эвазига озодликка чиқариб бермоқчи бўлган фирибгар ушланганди.

Мавзуга оид