Жаҳон | 16:45 / 08.03.2022
20232
1 дақиқада ўқилади

Россия дунёдаги энг кўп санкция киритилган мамлакатга айланди

Икки ҳафта давомида энг кўп санкцияни Швейцария (568), Евроиттифоқ (518) ва Франция (512) киритди.

Фото: Владимир Сергеев / РИА «Новости»

Россия унга қарши бошқа давлатлар киритган санкциялар сони бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда санкция чекловларини кузатувчи Castellum.ai глобал базаси маълум қилди.

Россия 22 февралгача Эрондан кейин иккинчи ўринда эди - Теҳронга қарши  3616та, Москвага қарши 2754та санкция жорий этилганди. Учинчи ўринда 2608та санкция билан Сурия жойлашганди.

Аммо февралдан бошлаб Москвага қарши 2778та янги санкция киритилди ва жами санкциялар сони 5532тага етди.

Фото: Castellum.ai

22 февралдан буён Россиянинг ташкилот ва компанияларига қарши 343та, жисмоний шахсларига қарши 2427та санкция киритилди. Икки ҳафта давомида энг кўп санкцияни Швейцария (568), Евроиттифоқ (518) ва Франция (512) киритди. АҚШ 243та, Буюк Британия 35та санкция жорий этди.

Энг кўп санкция АҚШ томонидан киритилган – 1194та. Ундан кейинги ўринларда Канада (908) ва Швейцария (824) турибди.

Мавзуга оид