Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳри кўчаларида электробус синаб кўрилмоқда
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бухорога 2,5 соат давомида оладиган тўлиқ қуввати билан 300–350 км масофани босиб ўтадиган электробус олиб келинди. У шаҳар кўчаларида синовдан ўтказилмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлигига кўра, тажрибадан келиб чиқиб, йил охирига қадар яна 100 та электробус олиб келиниб, йўналишларга жойлаштирилади.
Маълум қилинишича, деярли шовқинсиз ҳаракатланадиган транспортнинг замонавий ташқи ва ички дизайни одатий автобуслардан фарқ қилади. 27 ўриндиқли электробуснинг йўловчиларни ташиш умумий ҳажми 80 кишидан иборат. Имконияти чекланганлар учун ажратилган махсус ўриндиқлар алоҳида ранг ва белгилар билан ажратилган, ногиронлар чиқиши учун зарур кўтаргичлар ҳам бор. Ички салон видеокузатув камераси, автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган. Электробус 2,5 соат давомида оладиган тўлиқ қуввати билан 300–350 км масофани босиб ўтиш имкониятига эга.
Хитойнинг Zhongtong Bus со., Ltd компаниясида ишлаб чиқарилган мазкур электробус ҳозирда Бухоро шаҳри кўчаларида тажриба тариқасида синаб кўрилмоқда. Ташувчи ва йўловчилар фикрларини инобатга олган ҳолда ундан йил охирига қадар 100 та олиб келиниб, йўналишларга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
12:12 / 27.10.2025
Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди
10:21 / 14.10.2025