2025 йил 13 октябр куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 202 дона Yutong русумли электробусларни қабул қилди.

Йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида, 2025 йил 18 ноябр кунидан бошлаб 145-, 48-, 124-сонли йўналишлар ҳаракат таркибидаги MAN русумли автобуслар Yutong русумли электробусларга алмаштирилгани маълум қилинди.

Шунингдек, 132-сонли йўналиш ҳаракат таркибидаги Mercedes-Benz русумли автобус MAN русумли автобусга алмаштирилган.