UzAuto Motors автомобил кузовига нима сабабдан сув киришини тушунтирди
«UzAuto Motors» ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган фото ва видео материалларга эътиборли бўлишни сўрамоқда
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда автомобиль ишқибозлари автомобилининг корпуси сувга тўлаётганлиги ҳақидаги шикоятлари билан мурожаатлар қилишмоқда.
Видеомурожаатдан кўриниб турибдики, сув салон ичига тушиб, автомобиль гиламчалари остида тўпланган. Янги автомобилнинг салонида сув тўпланишига автомобиль корпуси техник тешикларининг демонтаж қилинганлиги сабаб бўлган.
Автомобиль моделига қараб техник тешиклар транспорт воситасининг пастки қисмида ёки двигатель панелида жойлашган бўлади. Уларнинг ҳар бири заводнинг қопқоқлари билан маҳкамланган.
Кўп ҳолларда техник тешикларнинг демонтажи ташқи қурилмалар, масалан, видеорегистраторларни ўрнатиш пайтида юзага келади. Ташқи қурилмаларни ўрнатишда ишончли бўлмаган ёки нопрофессионал мутахассислар тешикларга зарар етказиши мумкин ёки қопқоқлашни бутунлай унутиб қўйишади. Натижада эса, тананинг зичлиги бузилади ва салон ички қисмига осонлик билан сув киришига олиб келади.
Янги автомобилингизда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ва муаммони бартараф этаман деб қўшимча муаммоларни юзага келтирмаслик учун фақат сертификатланган хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилиш тавсия этилади. Автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида салонга сув кирмаслиги учун автомобиль кузови турли хилдаги ҳимоя воситалари ва мосламалар билан таъминланган:
Автомобилнинг кузов ва корпус қисмларини ишлаб чиқаришда зичлик ва шовқин сездирмаслик учун овоз изоляцияси ишлатилади.
Сувнинг салон ички қисмига киришига йўл қўймаслик учун, автомобиль кузовларини бўяшдан олдин, технологик тешик жойларида махсус пломба ва резина тиқинлар ўрнатилади.
Автомобилларни йиғишда, айнан электр симларни ўрнатиш жараёни двигатель қисми ва корпуслар орасида, пастки қисмидаги ғилдирак аркаларида ташқаридан салонга ўтиш тешиклари ҳимоя резинаси билан қопланган.
Автомобиль тайёр бўлганда, унинг сувга чидамлилиги махсус сув ўтказмайдиган душ хонасида инжекторлар ёрдамида юқоридан, пастдан, умуман ҳар томонлама сув босими билан синовдан ўтказилади.
UzAuto Motors корхона маҳсулоти сифати бўйича «call-марказ»га ёки расмий дилерлик марказларига мурожаат қилишни маслаҳат беради.
Албатта, аноним постлар асосида компаниянинг носозликларни бартараф этиш учун тезкор чоралар қабул қилиши мураккаброқ, чунки бунда мулоқот қилувчи шахсни топиш имконияти бўлмайди.
«UzAuto Motors» маҳсулотига оид барча масалаларнинг жадал ҳал қилиниши учун мижозлардан бевосита компаниянинг ўзига ва унинг дилерларига мурожаат қилиш жараённи тезлаштиради. Қолаверса, бу «UzAuto Motors»га ишлаб чиқаришдаги ва дилерлик марказларидаги тизимли муаммоларни аниқлаш имконини беради.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг стандарт йўриқномаларига кўра, олди-сотди битимини расмийлаштиришдан олдин, дилерлар, мижоз ҳузурида автомобилни кўздан кечириш кераклигини эътиборга олиш зарур. Ушбу таомил шартномани расмийлаштиришдан олдин тўлиқ жиҳозланганлигини текшириш, шунингдек, автомобилга кафолатли хизмат кўрсатиш шартларини ўрганиб чиқиш имконини беради.
Шу муносабат билан, компания харидорларини ушбу таомилга эътиборли бўлишга чақиради.
«UzAuto Motors» учун ҳар бир мижознинг хавфсизлиги ва қулайлиги муҳим. Биз эҳтимолий шикастланишлар ҳақидаги фото ва видео ахборотни тақдим этаётган фаолларга миннатдорлик билдириб, истеъмолчилар манфаатлари йўлида, уларнинг контактлари компания мутахассисларига тезкор чора кўриш учун тақдим этилади, деб умид қиламиз.
Шунингдек, ушбу йўналишда «UzAuto Motors» компанияси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу ҳамкорлик доирасида «UzAuto Motors» маҳсулоти истеъмолчиларидан МҚКҚга келиб тушаётган барча мурожаатларга оид маълумотлар, уларни тезкор ҳал этиш учун тақдим этиш учун компанияга тақдим этилмоқда.
«UzAuto Motors» компанияси мижозларнинг маҳсулот сифатига оид ҳар қандай фикрига, у хоҳ кол-марказга, хоҳ дилерлик марказига мурожаат бўлишидан қатъи назар эътибор билан ёндашади.
Албатта, аноним постлар билан боғлиқ ҳолатда компаниянинг носозликларни бартараф этиш бўйича тезкор чора кўриши қийинроқ, чунки мурожаат этувчи шахсни топишнинг имкони йўқ.
UzAuto Motors маҳсулотига алоқадор барча масалаларни зудлик билан ҳал этиш учун мижозлардан компания ёки унинг дилерларига мурожаат қилишни сўраймиз ва бу, шубҳасиз жараённи тезлаштиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу UzAuto Motors’га ишлаб чиқариш ҳамда дилерлик марказлари ишидаги тизимли муаммоларни аниқлашга хизмат қилади.
Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг стандарт кўрсатмаларига мувофиқ, олди-сотди битимини расмийлаштиришдан олдин дилерлар мижознинг кўз-ўнгида автомобилни сотишдан олдин яна бир кўздан кечириши керак. Бу амалиёт мижозга автомобилни расмийлаштиришдан унинг жиҳозланганини баҳолаш ва кафолатланган хизмат кўрсатиш шартлари билан танишиш имконини беради. Шу муносабат билан компания харидорлардан мазкур жараёнга эътибор билан ёндашишни сўрайди.
Биз эҳтимолий носозлик ёки камчиликлар тўғрисида фото ва видео ахборотларни етказаётган фаолларга миннатдорлик билдирамиз ва истеъмолчиларга фойдали бўлиши нуқтаи назаридан, уларнинг контакт маълумотлари компания мутахассисларига тезкор чора кўриш учун тақдим этилади, деган умиддамиз.
«UzAuto Motors» истеъмолчиларга компаниянинг авторизациядан ўтган дилерларига ёки расмий алоқа каналлари орқали мурожаат қилишни тавсия этади:
Call-марказ: +998 (78) 141-77-77
Facebook: @UzAutoMotorsOfficial
E-mail: info@uzautomotors.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
13:29 / 14.10.2024
2024 йилнинг 9 ойида UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 89 фоизни ташкил қилди
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024