Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Худди кинолардагидай: Қашқадарёда Spark билан тўқнашиб ағдарилган Epica ҳайдовчиси қочиб кетди
Epica ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган. Оқибатда у Spark билан тўқнашиб, йўл четига ағдарилиб кетган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 март куни соат 23:30 ларда Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида Spark ва Epica машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Аниқланишича, фуқаро Ф.М.га тегишли бўлган Epica машинасини ҳозирда шахси номаълум бўлган ҳайдовчи бошқариб кетаётиб, тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда, Epica йўл четида турган Қ.У.га тегишли Spark машинасига бориб урилган ва йўл четига ағдарилган.
Шундан сўнг Epica машинаси ҳайдовчиси ЙТҲ содир бўлган жойдан қочиб кетган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026