180 минг доллар пора олмоқчи бўлган Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосарига ҳукм ўқилди
2021 йилнинг август ойида пора билан қўлга олинган Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда “Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосарига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мансабдор шахслар турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган.
Маълум бўлишича, Қўқон шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Н. “Uchko’prik Export Bazasi” ва “Liverpul 2019” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ф.А.нинг Қўқон шаҳрида қурилиши режалаштирилган “Марказий экспорт бозори” лойиҳасини амалга ошириш учун жой зарурлигидан хабар топади.
Темир йўл узелига эга Учкўприк туманидаги Қақир иқтисодий зонасида жойлашган “Қўқон минтақавий темир йўллар узели” УК балансида бўлган 2,5 гектар ер майдони ва бино-иншоотларини танишлари орқали арзон баҳолатиб, аукцион орқали олиб беришни ваъда қилади. Эвазига ундан 180 минг АҚШ доллари сўрайди. Унинг жиноий шериги “Қўқон минтақавий темир йўллари узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М бўлган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н. талаб қилинган пуллардан 10 минг АҚШ долларини олган вақтда ушланган. Тадбир давом эттирилиб, у О.га мазкур пулларни бераётган пайтда далилий ашё билан қўлга олинган.
Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, А.Н.га 5 йил 6 ой, О.М.га 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
17:45 / 23.11.2024
“Камерани кўриб, беморларни тарқатиб юборишди” – мухбирлар фарғоналик табиб кўчасига киритилмади
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024