Жаҳон | 22:13 / 10.03.2022
19836
1 дақиқада ўқилади

Россия ташқи қарзларини рублда тўлаши маълум қилинди

Россия банклари ва давлат корпорацияларига нисбатан иқтисодий санкциялар киритилгани сабабли мамлакатнинг суверен қарзи ва марказий банки активлари ҳам чекловга тушган.

Фото: AP

Россия молия вазири Антон Силуанов мамлакатнинг ташқи қарзлари рублда тўланишини маълум қилди, деб хабар берди “Коммерсантъ”.

Унинг сўзларига кўра, ташқи қарзлар, жумладан, давлат қарзларини тўлашнинг махсус тартиби ўрнатилган.

«Ташқи қарзларимизни рублда тўлаймиз, конвертацияни эса олтин-валюта захираларини ечиш ҳисобига амалга оширамиз»,- деди Силуанов.

Аввалроқ молия вазирлиги Россия давлат қимматли қоғозлари бўйича хизмат кўрсатиш ва қарзларни тўлаш бўйича мажбуриятларини «ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда» бажаришини маълум қилганди.

Россия банклари ва давлат корпорацияларига нисбатан иқтисодий санкциялар киритилгани сабабли мамлакатнинг суверен қарзи ва марказий банки активлари ҳам чекловга тушган. Россия халқаро резервлардаги 643 млрд доллар маблағининг 150–200 млрд долларидан фойдаланиши мумкин.

Мавзуга оид