Ўзбекистоннинг 20 млн доллар қарзи сўмга ўтказилди
Ўзбекистонда илк синов своп операцияси амалга оширилди. 20 миллион долларлик давлат қарзи сўмга ўгирилди.
Ўзбекистон Молия вазирлиги Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки билан жорий йилнинг 7 март куни илк синов своп операциясини амалга оширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Своп битимлари молиявий рискларни бошқариш учун ишлатиладиган молиявий инструмент ҳисобланади. Валютавий своп битими своп турларидан бири бўлиб, турли валютадаги қарзларни валюта рискидан ҳимоя қилиш учун фойдаланилади.
Маълум қилинишича, Молия вазирлиги томонидан мазкур битим Халқаро своп ва деривативлар ассоциацияси (ИСДА) бош келишуви бўйича халқаро юридик компания Дентонсдан ижобий ҳуқуқий хулосаси олинган.
“Своп битими бўйича энг яхши нарх таклиф қилган ЕТТБ билан ИСДА бош келишуви имзоланди ва Осиё тараққиёт банкидан хорижий валютада жалб қилинган қарз маблағларининг 20 миллион АҚШ доллари қисми бўйича своп операцияси амалга оширилди. Қисқа қилиб айтганда, ушбу илк синов своп операцияси орқали 20 миллион АҚШ долларидаги давлат қарзи миллий валютадаги қарзга ўгирилди”, – дейилади расмий хабарда.
Своп операциясини амалга ошириш нимани англатади?
— Илк синов своп операцияси Ўзбекистон молия бозорида, хусусан, давлат ва хусусий сектор томонидан жалб қилинаётган ташқи қарз маблағларининг хорижий валюта рискларини самарали бошқаришда халқаро контрагентлар билан деривативлардан фойдаланишга йўл очиб беради;
— Хориждан миллий валютада инвестиция жалб қилиш имконияти мураккаблиги ва чекланганлигини ҳисобга олганда, чет эл валютасидаги инвестицияларни дериватив инструментлар орқали сўмга ўгириш муқобил восита вазифасини бажаради;
— Деривативлар бозорининг ривожланиши Ўзбекистон капитал бозорида молиявий рискларни самарали бошқаришга, хорижда эса сўмдаги актив ва мажбуриятларнинг тўғри баҳоланишига ҳамда миллий валюта бозорининг шаклланишига хизмат қилади;
Аввалроқ, 2021 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2,9 млрд долларга ошиб, 26,3 млрд долларга (ЯИМга нисбатан 38 фоиз) маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
Мавзуга оид
17:46 / 26.12.2024
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60 млрд доллардан ошди
16:15 / 25.12.2024
Давлат қарзининг чекланган ҳажми оширилади
16:30 / 11.12.2024
Ўзбекистоннинг Россия олдидаги қарзи ошди
16:56 / 07.12.2024