Путин: «СССР санкциялар шароитида яшаб, катта муваффақиятга эришган»
Россия президенти Владимир Путин Кремлда беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкони қабул қилди. Томонлар Украинадаги вазиятни ва санкцияларни муҳокама қилган.
Путиннинг айтишича, собиқ иттифоқ санкциялар шароитида ҳам катта муваффақиятларга эришган: «СССР чиндан санкциялар шароитида яшаб, катта муваффақиятларга эришган. 1990 йилдан кейин ҳам Россияга қарши [санкциялар] сақланиб қолган. Кейин эса санкциялар янгидан янги босқичларга чиқди», деди Путин.
Россия президентининг сўзларига кўра, Украина ва Россия ўртасидаги музокараларда олдинга силжиш кўзга ташланган. «Россия томонидан музокараларда қатнашганлар менга шундай ҳисобот беришди», деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти беларуслик ҳамкасбини Беларусь конституциясини ўзгартириш бўйича референдумни муваффақиятли ўтказгани билан табриклади.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024