Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
Украина раҳбари Беларус ҳудудидаги ретрансляторларни олиб ташлашни талаб қилди, чунки улар Россия дронлари ҳаракатини мувофиқлаштирмоқда.
Агар Беларус президенти Александр Лукашенко Россия дронларининг Украинага ҳужумларини мувофиқлаштирадиган Беларус ҳудудидаги ретрансляторлар ишини тўхтатмаса, бир ҳафтадан сўнг буни украиналиклар амалга оширади. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
«Ортиқча гапнинг кераги йўқ. Унинг минораларида ретрансляторлар бор. Россияликларми, беларусларми – бизга нима фарқи бор. Украина билан чегарадош икки вилоят бўйлаб Украина аҳолисига қарата ўт очаётган техникалар мавжуд», деди Украина президенти.
Унинг сўзларига кўра, агар Лукашенко урушга жалб қилинишини истамаса, бу техникани олиб ташлаши керак.
«Ўйлайманки, буни амалга ошириш учун бир ҳафта етарли бўлади. Нега ҳафта деяпман? Чунки ҳозир ҳар куни бунинг оқибатида тинч аҳолимиз ҳалок бўлмоқда. Болалар яраланди. Агар у буни қилмаса, ўзимиз қиламиз», деб таъкидлади Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганида Украинага кўплаб ракеталар Беларус ҳудудидан учирилган. Зеленскийнинг таъкидлашича, у Лукашенконинг вазиятни назорат қилмагани, балки Россия ҳаракат қилгани ҳақидаги сўзларига ишонмайди.
Мавзуга оид
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:58 / 19.06.2026