Ўзбекистон | 21:08 / 14.03.2022
6219
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида 15—18 март кунлари шамол кучайиб, туман тушиши мумкин

А-373 Тошкент—Ўш автойўлининг Қамчиқ довони ҳудудида 15—18 март кунлари кучли ёғингарчилик кузатилади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу кунлари ҳудудда вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кузатилади. Кўрувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 20—23 метр/секундгача кучайиши, йўлларда қор уюмлари юзага келиши мумкин бўлади.

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта давомида (14—20 март кунлари) кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берганди. Унга кўра, ҳафта охирларига бориб ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.

Республика Гидрометеорология марказининг 15 март, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозида тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туриши, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши, момақалдироқ бўлиши айтилганди.

Мавзуга оид