Ўзбекистон | 11:53 / 25.05.2026
2224
1 дақиқада ўқилади

Май ойида энг кўп ёғингарчилик қайси ҳудудларда кузатилади?

Ўзбекистонда май ойида энг юқори ёғингарчилик кўрсаткичлари асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда кузатилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда меъёрий ёғингарчилик миқдори 100 миллиметрга яқинлашади.

Фото: Kun.uz

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Чимён станциясида май ойи учун кўп йиллик ўртача ёғингарчилик меъёри 119,5 ммни ташкил этади. Шунингдек, Сўқоқда 96,5 мм ва Бошқизилсойда 95,6 мм ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг Шоҳимардон ҳудудида бу кўрсаткич 78,9 ммга тенг бўлса, Қашқадарё вилоятида Кўл станциясида 97,8 мм, Мингчуқурда 68,3 мм ва Ақработда 52,1 мм меъёр қайд этилган.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун ҳудудида май ойида 54,4 мм ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 34,8 мм, Жиззах вилоятининг Бахмал ҳудудида эса 63,5 мм меъёр белгиланган.

Айни пайтда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида май ойи нисбатан қуруқ кечиши кутилмоқда. Бу ҳудудларда ўртача ёғингарчилик миқдори 10–20 мм атрофида бўлиши мумкин.

Ўзгидромет қайд этишича, мазкур маълумотлар кўп йиллик метеорологик кузатувлар асосида шакллантирилган бўлиб, ҳудудларнинг иқлим хусусиятларини акс эттиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид