Қозоғистон ҳукумати иқтисодий вазият назорат остида эканини маълум қилиб, аҳолини ваҳимага тушмасликка чақирди
Қозоғистон ҳукумати баёнот билан чиқди. Унда мамлакатдаги иқтисодий вазият ҳақида маълумот берилган.
Баёнотда айтилишича, мамлакат ҳукумати ва Миллий банки биргаликдаги чора-тадбирлар режасини амалга оширмоқда.
Қайд этилишича, аҳолининг омонатлари бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бадалларни ҳисоблашни назарда тутувчи тенгедаги депозитларини ҳимоя қилиш дастури ишлаб чиқилган.
“Иккинчи даражали банклар 2022 йил 12 март ҳолатига қарийб 15,3 триллион тенге ёки активлар 40 фоизини ташкил қилувчи юқори ликвидли активларнинг сезиларли захирасига эга.
Банк ликвидлигига қўйиладиган пруденциал талаблар регуляторнинг минимал талабларидан тўрт баравар юқори”, дейилади баёнотда.
Билдирилишича, жисмоний шахсларнинг омонатлари қонун ҳужжатларида белгиланган чегаралар доирасида давлат томонидан кафолатланади. Январь ойида аҳолининг тенгедаги жамғарма омонатлари бўйича кафолат миқдори, шунингдек, жамғармалар ва валюталар бўйича максимал умумий кафолат суммаси 20 миллион тенгега оширилди.
“Ҳукумат инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ҳукумат, Миллий банк ва Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги вазиятни назорат остида ушлаб турибди, аҳолини ваҳимага тушмасликка, фақат расмий ахборот манбаларига ишонишга чақирамиз.
Эътиборингизни провокацион характердаги нотўғри ва ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун Қозоғистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарлик назарда тутилганлигига қаратамиз”, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024