Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
Наврўз байрами арафасида Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналишида қўшимча “Афросиёб” замонавий поездининг қатнови йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан, йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йил 19–26 март кунлари Тошкент–Самарқанд–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча “Афросиёб” замонавий поездининг қатнови йўлга қўйилади.
Президентнинг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ ички йўналишлардаги йўловчи поездлари 2022 йил 21-23 март ва 2022 йил 1-2 сентябрь кунларида қуйидаги тариф қисмидан киритилган байрам чегирмалар мавжуд:
– Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50 фоиз;
– Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
– Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
– Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15 фоиз;
– "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан – 10 фоиз.
«Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:46
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026