Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурод Назаров: “Оддий талабадан давлат арбобигача”
Ўзбекистондаги топ-бизнесменлардан бири Мурод Назаров Kun.uz билан суҳбатда рекламаларнинг 60-70 фоизи интернет орқали тақдим этилаётганининг сабабларига тўхталди.
Мурод Назаровнинг айтишича, бундан 10 йил муқаддам рекламанинг асосий қисми телевидениеда берилар эди. Интернет рекламалар бор-йўғи 5 фоизни ташкил қилган. Ҳозир эса асосий ахборот ижтимоий тармоқлар орқали олиняпти ва шунинг учун 60-70 фоиз реклама интернетда берилади. Дунёнинг ривожланган давлатларида рекламаларнинг ҳатто 90 фоизгача бўлган қисми интернет рекламани ташкил этади.
“Чунки ҳар бир тадбиркор ўз рекламаси максимал даражада самарали бўлишини хоҳлайди. Маркетологлар кундан кунга онлайн рекламаларнинг кўпроқ оммалашаётганини айтишмоқда. Уларнинг қулайлиги шундаки, онлайн рекламаларни таҳлил қилиш имконияти мавжуд.

Онлайн рекламаларни тақдим этиш учун асосий ресурслар: ижтимоий тармоқлар ва хабарлар сайтлари ҳисобланади. Булар орасида Kun.uz ўзгача ўринга эга. Бу сайт фаолиятини турли тоифадаги инсонлар: оддий талабадан тортиб давлат арбобларигача кузатишади. Чунки Kun.uz актуал муаммоларни холис ёритиш билан ўз аудиторияси эътиборини қозонган”, - дейди у.
Мавзуга оид
11:16 / 24.10.2025
“Кўчмас мулкни керак бўлсагина олиш керак” — Мурод Назаров
16:55 / 19.07.2025
Экология вазирлиги Мурод Назаровнинг қурилишларида дарахтлар кесилиши ҳолатини текширишга чақирди
20:19 / 18.07.2025
“Бу нарса барибир кўтарилади” – Мурод Назаров нега дарахтлар кесиш тартибини ўзгартиришни сўради?
17:16 / 18.07.2025